Украина президенти Владимир Зеленский британиялик ҳамкасби Риши Сунак билан телефон орқали мулоқот қилди.
“Буюк Британия Бош вазири менга ярим миллиард фунт стерлинг миқдоридаги энг йирик мудофаа ёрдам пакети ҳақида хабар берди. «Storm Shadow» ва бошқа турдаги ракеталар, юзлаб зирҳли техника ва сув кемалари, ўқ-дорилар - бу Украинага жанг майдонида жуда керак", деб ёзди Зеленский Телеграмъда.