Украина президенти Владимир Зеленский Украина мудофаа вазири лавозимига шу кунгача Вазирлар Маҳкамасини бошқариб келган Денис Шмигал номзодини илгари сурди.
Бу ҳақда Украина раҳбари ўзининг Telegram-каналидаги видеомурожаатида маълум қилди.
"Бугун мен янги мудофаа вазири сифатида Денис Шмигал бўйича Олий Радага ҳужжатларни имзоладим" - деди Зеленский.
Чоршанба куни Рада Шмигални бош вазир лавозимидан озод қилди. Бу бутун ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилади. Шу кунгача Мудофаа вазирлигини Рустем Умеров бошқариб келган.