Вақт Россиянинг қуроли бўлиб қолмоқда ва Ғарб давлатлари Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишни тезлаштириши керак.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Германиядаги "Рамштейн" авиабазасида Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича алоқа гуруҳи йиғилиши олдидан маълум қилди.
Унинг фикрича, ўтаётган вақт Россияга йўқотилган кучларни тиклаб олишга имкон бермоқда.