Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Зеленский Россияни Хитой ёрдамида тўхтатмоқчи

Зеленский Россияни Хитой ёрдамида тўхтатмоқчи

Украина президенти Владимир Зеленский South China Morning Post газетасига берган интервьюсида Украинадаги ҳозирги вазиятни муҳокама қилиш учун ХХР раиси Си Цзиньпин билан шахсий суҳбат ўтказиш истагини билдирди. Унинг фикрига кўра, Пекин Москвага таъсир кўрсатиши мумкин, бу эса уни махсус ҳарбий операцияни тўхтатишга мажбур қилади.

"Мен тўғридан-тўғри гаплашмоқчиман. Бир йил олдин Цзинпин билан бир марта суҳбатлашдим. Aммо биз Хитой билан ҳеч қандай музокаралар олиб бормадик, аммо менимча, бу фойдали бўлади", деди у.

Зеленский Хитойни кучли иқтисодиётга эга ва БМТ хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлган кучли давлат деб атади. Унинг фикрича, Пекин Россияга жиддий сиёсий ва иқтисодий босим ўтказиши мумкин, шунда у ниҳоят ўзини иқтисодий жиҳатдан яккаланиб қолгандек ҳис қилади. Украина президенти Хитой бозорининг йўқолиши Москва учун катта зарба бўлишини таъкидлади.

Киритилди: 10:17 04.08.2022. Ўқилди: 4240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!