Владимир Зеленский санкциялар Россияни жиддий музокараларга ундаш воситаси эканини айтди. Унинг сўзларидан Украинанинг "СТРАНА.уа" нашри иқтибос келтирган.
"Санкциялар Россияни жиддий музокараларга кўндириш учун дунёда мавжуд бўлган кам сонли реал воситалардан биридир," - деди у.
Унинг фикрича, санкциялар юмшатилиб, Россия келишувни бузса, чекловларга қайтиш жуда секин кечади.
Ўша вақтга келиб кўпчилик чекловлар ҳақиқатан ҳам ишлаётганига ишонмай қўяди, дея қўшимча қилди Зеленский.