Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский Россияга жавобини эълон қилди: «Биз F-16'ни тайёрлаяпмиз»

Зеленский Россияга жавобини эълон қилди: «Биз F-16'ни тайёрлаяпмиз»

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат Қуролли кучлари Россия томонидан Украинадаги фуқаролик инфратузилмасининг оммавий ўққа тутилишига жавоб тайёрлаётганини айтди.

“Россиянинг ракета ҳужумига муносабатимизга келсак, биз F-16 дан фойдаланиш ва Курск вилоятидаги операция учун тайёргарлик кўрмоқдамиз", — деди Зеленский кечки нутқида.

Украинанинг жавоб чораларига тайёрланаётгани ҳақида мудофаа вазири Рустем Умеров Facebook’да маълум қилди.

«Бу кеча Россия яна бизнинг шаҳарларга зарба берди.Тинч аҳоли жабрланди, уйлар вайрон бўлди, муҳим инфратузилмага зарар етди», — деди украина вазири.

Умеровнинг айтишича, «бу ғалаба қозониш учун бизга узоқ масофали имкониятлар ва душман ҳарбий нишонларига зарба бериш бўйича чекловларни олиб ташлаш зарурлигини яна бир бор исботлайди».

«Украина ўз жавобларини тайёрламоқда», - дея таъкидлади Мудофаа вазирлиги раҳбари.

Киритилди: 18:12 27.08.2024. Ўқилди: 2124 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!