Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский Россияга босимни кучайтиришга чақирди

Зеленский Россияга босимни кучайтиришга чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг ҳужумларини тўхтатиш учун халқаро босимни янада кучайтиришга чақирди.

Давлат раҳбари ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеомурожаатида Европа Иттифоқининг Украинага қўшма қарзлар ҳисобидан 90 млрд евро ажратиш қарорига эътибор қаратди. Ушбу қарорни Зеленский «декабр ойининг асосий натижаси ва йилнинг энг муҳим ютуқларидан бири» деб атади.

Президентга кўра, маблағлар кейинги икки йилда 45 млрд евродан олинади.
«Россия уруш учун тўлаши керак», — дея таъкидлади Зеленский.

Киритилди: 14:57 22.12.2025. Ўқилди: 760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!