"Бизнинг разведка маълумотларимиз Россия янги йирик зарбаларни тайёрлаётганидан далолат беради".
Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
"Биз шерикларимиз билан ҳаво мудофааси тизимлари учун ракеталар ва бизга жуда зарур бўлган тизимлар ҳақида очиқ гаплашмоқдамиз. Таъминот етарли эмас. Биз жараённи тезлаштиришга ҳаракат қилмоқдамиз ва шерикларимиз бизни тинглаши жуда муҳим", деб таъкидлади Украина раҳбари.