Украина президенти Владимир Зеленский яқинда Россия Федерацияси 93 та қанотли ва баллистик ракеталар билан мамлакатнинг энергетика объектларига жиддий зарба берганини айтмоқда.
– 81 таси уриб туширилди, улардан 11 таси Ф-16 қирувчи самолётлари ёрдамида, -деди Украина раҳбари.
Ўз навбатида, АҚШнинг Киевдаги элчиси ҳужумлар мақсади нафақат энергетика тизими, балки бутун Украина бўйлаб транспорт тармоқлари ва “асосий объектлар” бўлганини айтди.