Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский “рашизм”га расмий таъриф берувчи қонунни имзолади

Зеленский “рашизм”га расмий таъриф берувчи қонунни имзолади

Украина президенти Володимир Зеленский “Тарихий хотирани сақлаш бўйича давлат сиёсати тўғрисидаги” қонунни имзолади.

Қонунда илк бор “Украина мустақиллиги учун уруш”, “тарихий антиукраин тарғиботи”, “украин халқига қарши жиноятлар”, каби бир нечта тушунчаларга давлат даражасида расмий таъриф берилди.

Шунингдек, ҳужжатда “рашизм” атамаси ҳам расмий равишда таърифланди. Унда “рашизм” Россияда шаклланган нацистик тоталитар тузум асосидаги идеология ва амалиёт сифатида қайд этилган. Унинг илдизлари рус шовинизми, империализми ҳамда коммунистик ва нацистик тузумлар анъаналари билан боғлаб кўрсатилган.

Киритилди: 13:23 31.08.2025. Ўқилди: 598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!