Украина президенти Владимир Зеленский Олий Радага мамлакатда ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддатини узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини тақдим этди.
Бу ҳақда Олий Рада сайтида маълум қилинган.
Биринчи қонун лойиҳасига кўра, мамлакатда ҳарбий ҳолатни 90 кунга узайтириш таклиф қилинмоқда. Иккинчи ҳужжатда, тушунтириш хатига кўра, умумий сафарбарликни 2025 йил 8 февралдан бошлаб 90 кунга узайтириш ҳам кўзда тутилган.
Ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик 8 февралгача амал қилиши, 2025 йилнинг 9 майига қадар узайтирилиши аввал хабар қилинган эди.