Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Зеленский Путиннинг “Ғалаба куни” муносабати билан 3 кунлик сулҳ таклифини рад этди ва ўт очишни 30 кун давомида тўхтатишни талаб қилмоқда — “Интерфакс-Украина”

Зеленский Путиннинг “Ғалаба куни” муносабати билан 3 кунлик сулҳ таклифини рад этди ва ўт очишни 30 кун давомида тўхтатишни талаб қилмоқда —  “Интерфакс-Украина”

Украина президенти, шунингдек, Киев 9 май куни Москвадаги парадга келадиган дунё етакчиларининг хавфсизлигини кафолатлай олмаслигини айтди.

"9 май куни Москвадаги парадга раҳбар ёки вакиллари борадиган барча давлатларга шуни айтамизки, Россия ҳудудида содир бўлаётган воқеалар учун биз жавобгарликни ўз зимамизга ололмаймиз. У ерда сизнинг хавфсизлигингизни Москва таъминлайди, шунинг учун биз ҳеч қандай кафолат бера олмаймиз. Чунки Россия айнан шу саналарда нима қилишини билмаймиз", — дея Зеленскийнинг сўзларини келтиради “Интерфакс-Украина”.

Украина етакчиси, шунингдек, хорижий давлатлар етакчиларига 9май куни Москвадаги парадга боришни тавсия этмаслигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Украина қуролли кучлари 9 май куни Қизил майдондаги парадга зарба бериши мумкинлигини айтиб ўтганди.

Киритилди: 14:26 03.05.2025. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!