Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зеленский: "Путин жазосиз қолганини ҳис қилмоқда"

Зеленский: "Путин жазосиз қолганини ҳис қилмоқда"

Украина президенти Владимир Зеленский Кремль раҳбари Владимир Путиннинг Россия Киевнинг аэродромларга берган зарбаларига жавоб қайтариши ҳақидаги таҳдидларига кескин муносабат билдирди.

Бу ҳақда Униан нашри хабар берди.

"Путин ўзини жазосиз ҳис қилмоқда ва Россиянинг барча даҳшатли зарбаларидан кейин ҳам у гўёки бошқа "жавоблар" тайёрлаяпти", — деди Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, кўпчилик Россия билан турли даражадаги музокаралар олиб борган, бироқ бу музокаралар на мустаҳкам тинчликка, на урушни тугатишга олиб келган.

Президентнинг сўзларига кўра, айнан Москва тинчликка интилиши керак ва улар бу уруш қимматга тушишини тушунишлари керак.

Украина раҳбари фикрича, агар жаҳон ҳамжамияти Путиннинг таҳдидларига заиф жавоб қайтарса, бу унинг хатти-ҳаракатига розилик сифатида қабул қилинади.

Киритилди: 10:24 05.06.2025. Ўқилди: 895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!