Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Ҳиндистон бош вазири Зеленский таклиф қилган Украина бўйича саммитни ўтказишга рози бўлмади, деб ёзади Bloomberg.
Агентлик манбаларига кўра, Ҳиндистон Россиянинг келишув жараёнидан четлатилгани сабабли бундай ташаббусларга шубҳа билан қарамоқда.
Қайд этилишича, Украина президенти ноябр ойида АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайлови олдидан тинчлик анжумани ўтказилишига ҳаракат қилмоқда.