Украина президенти Владимир Зеленский Парижга ташрифи арафасида Le Figarо газетасига берган интервьюсида Эммануэл Макрон Россияни таҳқирлашдан қочиш зарурлигини таъкидлаганидан кейин ўзгарганини айтди.
«Менимча, у ўзгарди ва ҳақиқатан ҳам ўзгарди», деди Зеленский, журналистлар унга Франция президентининг Россияни камситиб қўймаслик кераклиги ҳақидаги сўзларидан Киев қанчалик хафа бўлганини эслатганда.
Ўтган йилнинг июнь ойида Макрон Россияни хўрламаслик жуда муҳимлигини, тўқнашувлар тўхтатилгач, можарога дипломатик ечим топилишини айтган эди.
«Охир-оқибат, айнан Макрон танклар етказиб беришга йўл очди ва у Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолик аризасини ҳам қўллаб-қувватлади», деди Зеленский.