Вадимир Зеленский Эммануэль Макрон билан Ғарб ҳарбийларини Украинага юбориш масаласини муҳокама қилди.
Украина президенти бу ҳақда Франция етакчиси билан ўтказилган телефон орқали суҳбатдан кейин маълум қилди.
"Биз Франциянинг Украинага ҳарбий контингентларни жойлаштириш ташаббусини муҳокама қилдик. Буни амалга ошириш бўйича амалий қадамларни, жараённи кенгайтириш ва бошқа давлатларни жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқдик", — деди Зеленский.