Украина президенти Владимир Зеленский ташқи ишлар вазирлиги раҳбари этиб Дмитрий Кулеба ўрнига ўзининг биринчи ўринбосари Андрей Сибигани тайинлашни таклиф қилди. Бу ҳақда Олий Рададаги президентни қўллаб-қувватловчи «Халқ хизматчиси» партияси фракцияси раҳбари Девид Арахамия маълум қилди .
У Зеленский фракция йиғилишига келганини тасдиқлади.
«Президент Владимир Зеленский бизга қўшилди . Бунинг учун биз ундан миннатдормиз», деб ёзди Арахамия ўзининг Телеграм-каналида.