Украина президенти Владимир Зеленский коррупцияга қарши инфратузилма Россиянинг таъсирисиз ишлашини айтди.
Бу ҳақда давлат раҳбарининг кечки мурожаатида айтилди.
"Мен НАБУ раҳбари Семен Кривонос, САП прокурори Александр Клименко, Бош прокурор Руслан Кравченко, Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Васил Малюк билан турли муаммолар бўйича гаплашдим. Биз буларнинг барчасини муҳокама қилдик. Коррупцияга қарши инфратузилма ишлайди. Фақат Россия таъсирисиз - ҳамма нарсадан тозаланиши керак", - дейди у.
Зеленскийнинг қўшимча қилишича, Коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси (НАБУ) ҳам, коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратура (САП) ҳам ишлайди. Унинг сўзларига кўра, Бош прокурор “Украина ҳақиқатан ҳам қонунга зид бўлганлар учун жазо муқаррарлигини таъминлашга қарор қилган”.
Эслатиб ўтамиз, 22 июль куни Олий Рада Бош прокуратурага НАБУ ва САП иши бўйича ваколатлар берадиган қонунни қабул қилди. 263 депутат “ёқлаб” овоз берди.