Украина президенти Володимир Зеленский Россия қўшинлари босиб олишга уринаётган Донетск вилоятининг Покровск шаҳрига ташриф буюрди.
«Мен шаҳарни ҳимоя қилувчи 25-алоҳида Сичеслав ҳаво-десант бригадаси жойлашган жойга ташриф буюрдим. Ҳимоячилар билан суҳбатлашдим ва уларни мукофотлар билан тақдирладим. Кескин йўналиш. Фақат аскарларнинг кучи туфайли Шарқ Россия томонидан тўлиқ босиб олинмаган. Душман ҳар куни жавоб олмоқда», — деди Украина президенти.