Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский илк бор Украина Қуролли кучлари Россиянинг Белгород вилоятида ҳам позицияларни эгаллаб турганини тан олди

Зеленский илк бор Украина Қуролли кучлари Россиянинг Белгород вилоятида ҳам позицияларни эгаллаб турганини тан олди

Владимир Зеленский илк бор Украина Қуролли кучлари Россиянинг Белгород вилоятида ҳам позицияларни эгаллаб турганини тан олди.

"Биз душман ҳудудида фаол амалиётлар олиб бормоқдамиз. Уруш қаердан келган бўлса, ўша жойга қайтиши керак", — деди Украина президенти.

Украина қўшинларининг Белгород вилоятига бостириб кирганини Россия томони расман тасдиқлагани йўқ, бироқ оммавий ахборот воситалари маҳаллий ҳокимият Украина чегара ҳудудларини ўққа тутгандан сўнг вазият устидан назоратни қисман йўқотганини хабар бермоқда.

"Агар Украина қўшинларининг Белгород вилоятида олдинга силжиши тасдиқланса, август ойида Курск вилоятида ўтказилган операциядан сўнг бу Киевнинг навбатдаги муваффақиятли ҳужуми бўлиб, Кремл томонидан яратилган “дахлсизлик” имиджига путур етказади", дея қайд этади DPA агентлиги.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Белгород вилоятидаги операциядан мақсад, Курск вилоятидаги ҳаракатда бўлгани каби, Украина ҳудудларини ҳимоя қилишдир.

Киритилди: 17:17 08.04.2025. Ўқилди: 1214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!