Бугун 18 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский G7 саммитига таклиф қилинди

Зеленский G7 саммитига таклиф қилинди

Украина президенти жорий йилнинг июн ойида Канадада бўлиб ўтадиган G7 саммитига таклиф қилинди. Таклиф Канаданинг янги бош вазири Марк Карни томонидан берилди.

"Канада Украина халқининг эркинлик учун курашини қатъий қўллаб-қувватлайди", – дея маълум қилди Карни Зеленский билан телефон орқали мулоқотдан сўнг.

Украина президенти ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Канада ҳукумати раҳбарининг Москвага босимни ошириш зарурлиги ҳақидаги позициясини юқори баҳолаб, Оттавага ҳарбий ёрдам ва энергетика соҳасидаги қўллаб-қувватлови учун миннатдорлик билдирди.

“Катта еттилик” давлатлари саммити жорий йилнинг 15–17 июн кунлари Канада ғарбида жойлашган Кананаскис шаҳрида бўлиб ўтади.

Бундан аввал, Квебек шаҳрида G7 ташқи ишлар вазирлари учрашуви ўтказилган эди. Ушбу учрашув олдидан АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти G7 якуний баёнотидан Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватловчи ҳамда “Россия агрессияси” ҳақидаги ифодаларни чиқариб ташлашни талаб қилган.

"Аммо ушбу ифодалар баёнотнинг охирги шаклига киритилган. Бу эса Вашингтоннинг Владимир Путиннинг ўт очишни дарҳол тўхтатишдан бош тортганидан норозилиги билан боғлиқ бўлиши мумкин", деб ёзади AFP.

Киритилди: 21:29 17.03.2025. Ўқилди: 384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!