Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путин ва Словакия бош вазири Роберт Фицо Кремлдаги музокаралар чоғида бошқа масалалар қаторида Украина мавзусини ҳам муҳокама қилишган.
"Фицо Путинга яқинда Зеленский билан учрашгани ва Украина президенти унга вазият бўйича ўз баҳоларини баён қилгани ҳақида маълумот берди", — дея қўшимча қилди Путиннинг ёрдамчиси.