Украина президенти бу ҳақда Европа Кенгаши раҳбари Антониу Кошта билан Киевда бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
"Музокаралар столида Россия, Украина ва аввал ҳам айтганимдай Европа Иттифоқи ва NATO ҳам бўлади. Биз ўзимизни бу иттифоқларда хавфсизлик тизимининг бир қисми сифатида кўрамиз", — деди Украина президенти.
Эҳтимолий музокаралар ҳақида гапирар экан, Валодимир Зеленский Украина ўз ҳудудларини Россия томонидан босиб олинганини тан олмаслигини ва эгаллаб олинган ерларини дипломатик йўллар билан қайтариб олмоқчи эканлигини яна бир бор таъкидлади.
"Киев кучли позицияга эришмагунча урушни музлатишга йўл қўймасликка чақираман. Акс ҳолда Путин яна қайтиб келади ва Украинани бутунлай йўқ қилади", — дея қўшимча қилди Зеленский.