Украинада Қуролли кучлар учун маблағ йўқ.
Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленский Time журналига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг аниқлик киритишича, шунинг учун Украина Қуролли кучлари Ғарб давлатлари, биринчи навбатда Европа давлатлари томонидан "молияланиши" керак.
"Украина Қуролли кучлари дам олиш керак, ротация, захира ва маош керак. Айни пайтда бу муаммо, чунки армия ҳар доим ҳозиргидан кичикроқ бўлган. Армия уч баробар кўп бўлганда, уни молиялаштириш керак. Шу билан бирга, Украина бюджети етарли бўлмайди", - дея таъкидлади Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, Европа Украина Қуролли кучларини молиялаштира оладиган алоҳида дастурлар яратиш керак.
"Идеал ҳолда, Европа ва Америка молиялаштиришда иштирок этиши керак, аммо ҳозирги шароитда мен кўпроқ Европа давлатларига таянаман", деди у.