Бугун 29 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский: "Биз ҳаётимиз учун курашяпмиз, Фицо пул учун курашмоқда"

Зеленский: "Биз ҳаётимиз учун курашяпмиз, Фицо пул учун курашмоқда"

Зеленскийнинг айтишича, ўтган йили ҳокимият тепасига келганидан кўп ўтмай Словакиянинг Украинага ҳарбий ёрдамини тўхтатган нисбатан москвапараст бўлган Фицо украиналиклар жанг қилаётган пайтда иқтисодий масалалар билан банд бўлган.

У, шунингдек, Фицонинг мотивлари Словакия манфаатларига зид бўлиши мумкинлигини даъво қилди.

"Биз ҳаётимиз учун курашяпмиз, Фицо пул учун курашмоқда ва пул Словакия учун бўлиши даргумон. Путин билан яширин келишувлар давлат манфаатларининг олди-сотдиси ёки шахсий манфаат учун ишлашдир," - деди Зеленский.

Словакия мухолифат раҳбарлари ҳам Фицонинг ташрифини қаттиқ танқид қилишди; эртаси куни Братиславада катта оломон бунга қарши норозилик билдирди.

Киритилди: 20:36 27.12.2024. Ўқилди: 1992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!