Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский Байденга «Украина учун ғалаба режасини» тақдим қилмоқчи

Зеленский Байденга «Украина учун ғалаба режасини» тақдим қилмоқчи


Унинг сўзларига кўра, режа тўрт қисмдан иборат бўлади: Курск вилоятидаги ҳужум, «Украинанинг дунёнинг хавфсиз инфратузилмасидаги стратегик ўрни», «Россияни урушни дипломатик йўл билан тугатишга мажбурлашнинг кучли пакети» ва иқтисодий қисм. Украина президенти бу ҳақда батафсил гапирмади. Владимир Зеленский бу режани Камала Харрис ва Дональд Трампга ҳам етказиш тўғри бўлишини қўшимча қилди: «Чунки биз ким президент бўлишини билмаймиз, лекин биз бу режани ростдан ҳам амалга оширишни хоҳлаймиз», деди у матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, Зеленский Украина ўзининг илк баллистик ракетасини яратганини, гўёки муваффақиятли синовдан ўтганини айтди. «Ҳарбий-саноат комплексимизни бу билан табриклайман», - дея якунлади у.

Ва ниҳоят, Владимир Зеленский Ғарб иттифоқчилари у билан Украинанинг Россия ҳудудига ўз қуролларини қўллаш бўйича чекловларни олиб ташлаш ҳақида «сўзлашмасликка ҳаракат қилишларини» айтди.

Киритилди: 22:46 27.08.2024. Ўқилди: 1106 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!