Бугун 3 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленский авиакомпанияларни Россия устидан учиш хавфи ҳақида огоҳлантирди

Зеленский авиакомпанияларни Россия устидан учиш хавфи ҳақида огоҳлантирди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланаётган авиакомпаниялар ва суғурта компанияларини Россия осмонидаги хавф ортиб бораётганидан огоҳлантирди.

Зеленскийнинг айтишича, Россия ҳаво ҳудудида дронлар тобора кўпайиб, фуқаролик авиацияси учун хавф туғдириши мумкин.

«Бугун биз Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланаётган ҳар бир авиакомпанияни, ҳар бир суғурта компаниясини ва ҳали ҳам Россиянинг асосий аэропортларидан фойдаланаётган ҳар бир кишини огоҳлантирмоқчимиз: Россия осмони тобора хавфли бўлиб бормоқда», — деб ёзди Зеленский Telegram'да.

Украина президенти Киев фуқаролик авиацияси учун таҳдид эмаслигини таъкидлаб, Россиядаги дронлар фаолияти авиация хавфсизлиги нуқтайи назаридан ҳисобга олиниши кераклигини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Россия расмийлари бу ҳақда тўлиқ маълумот бермаса ҳам, мамлакатдаги уруш оқибатида Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тобора хавфли тус олмоқда.

Зеленский, айниқса, Москва, Санкт-Петербург ва Россиянинг бошқа йирик шаҳарларига парвозларни амалга ошираётган авиакомпанияларни эҳтиёткорликка чақирди.

«Россия осмонида хавфсиз даврлар тугади», — деди Украина раҳбари.

Унинг таъкидлашича, Украина Ташқи ишлар вазирлиги ва тегишли идоралар Россия ҳаво ҳудудидаги хавфлар ҳақида халқаро ташкилотларга тўлиқ маълумот тақдим этади.

Зеленский, шунингдек, Украинада ва Москвада фаолият юритаётган хорижий дипломатларни ушбу маълумотларни ўз мамлакатлари пойтахтларига етказишга чақирди.

Киритилди: 19:18 02.09.2026. Ўқилди: 385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!