Украина Россия ҳаво ҳудудини блокировка қилиш кампаниясини бошламоқда.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.
"Бугун биз Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланадиган ҳар бир авиакомпанияни, ҳали ҳам Россиянинг асосий аеропортларидан фойдаланадиган ҳар бир кишини огоҳлантирмоқчимиз: Россия осмони бутунлай хавфли бўлиб бормоқда", деб ёзган у.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар халқаро ташкилотларга Россия осмонидаги хавфлар ҳақида тўлиқ маълумот беради.