Зеленскийнинг айтишича, 30 декабрь куни АҚШ ҳукумати Украинага йирик ёрдам пакетини эълон қилиши кутилмоқда.
"Мен Американинг Украинани қўллаб-қувватловчи муҳим қарори тайёрланаётганидан хабардорман - биз эртагаёқ расмий эълонни кутмоқдамиз: жангчиларимиз учун катта қўллаб-қувватлаш пакетлари," - деб ёзди у ўзининг Телеграм-каналида.
Зеленскийнинг қўшимча қилишича, Киев бошқа ҳамкорлар Украинани керакли даражада қўллаб-қувватлашлари учун ҳам ишламоқда.