Бугун 8 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Завод биржадан яширинча цемент сотгани аниқланди

Завод биржадан яширинча цемент сотгани аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Shaffof Sement Sanoat” компаниясига нисбатан текширув ўтказди.

Қўмита матбуот хизматидан маълум қилишларича, қўмитанинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинг давомида қурилиш материали қонунга хилоф равишда сотилгани аниқланган. 2023 йил ва шу йилнинг етти ойи давомида компания томонидан биржадан яширинча тўғридан-тўғри шартномалар бўйича 20,6 минг тонна цемент сотилган.

“Нархлар биржа савдоларидаги котировкалардан анча юқори бўлган. Асоссиз даромаднинг умумий ҳажми қарийб 669 миллион сўмни ташкил этади”, - дейилади Қўмита хабарида.

Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, улар мажбурий тартибда товар-хом ашё биржасига қўйилиши лозим. Махсус комиссия “Shaffof Sement Sanoat” компанияси ҳатти-ҳаракатларини манипуляция сифатида баҳолаб, тегишли чоралар кўрди.

Киритилди: Бугун 10:07. Ўқилди: 324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!