Аввалроқ Янгийўл туманида 3 ёшли қизалоқ зўрлангани ҳақида хабар берган эдик. Болалар омбудсманининг ёзишича, қизалоқ, аслида, 4 ёшда бўлган.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 октябрь куни Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаро шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, унда вояга етмаган 2020 йилда туғилган И.М. (қиз) га нисбатан номаълум шахс ғайритабиий усулда зўрлик ишлатганлиги ҳақида маълум қилган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан айб эълон қилиниб, 1983 йилда туғилган фуқаро Б.Д. процессуал тартибда ушланган.
Аниқланишича, айбланувчи шахс Б.Д. 2021 йилдан буён руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туради.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Болалар омбудсмани ўз ваколатлари доирасида мазкур иш юзасидан кузатувини давом эттиради.
Бу борада қўшимча ахборот берилади.