Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Зарина Низомиддинова: "Ҳозирча "запрет"да эмасман... Ва ижодни уйда давом эттиряпман"

Зарина Низомиддинова: "Ҳозирча "запрет"да эмасман... Ва ижодни уйда давом эттиряпман"

Актриса Зарина Низомиддинова "Instagram" саҳифаси орқали кўпчилик мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

«Агар сир бўлмаса, Москвада нима иш қиласиз?» деган саволга Зарина қуйидагича жавоб берди:

«Сир эмас. Ҳозир ғамхўр она ролидаман ва фарзандларимга меҳр, эътиборимни 100 фоиз беришга ҳаракат қиляпман. Ижодни ҳозирча уйда давом эттиряпман».

Заринанинг айтишича, иккинчи ҳомиладорлик унда қийин кечган. «Охирги ойларигача токсикоз қийнади. Фарзандимни табиий йўл билан ўзим дунёга келтирдим, алҳамдулиллаҳ», — дейди актриса.

«Фарзандингизга энага қарайдими?» деган саволга Зарина қуйидагича жавоб берди:

«Вирус туфайли энага ёллашга қўрқяпман, ўғлим бегона инсонга қарашга бериш учун ҳали жуда кичкина. Ўзим бир амаллаяпман».

«Кинодан кетдингизми? Ўзбек киносини кузатиб турасизми?» қабилидаги саволларга Зарина шундай жавоб беради:

«Йўқ, албатта, буёғини вақт кўрсатади. Олдиндан бир нарса айтиб бўлмайди. Ўзбек кино ва сериалларини умуман кўрмай қўйганман, охирги кўрганим ‘Қадам’ сериали бўлди. Менга ёқди», — дейди актриса.

Актрисанинг айтишича, у кимлигини сир сақлаётган турмуш ўртоғи ўзбек миллатига мансуб. Кичик ўғли Саид Умарнинг юзини кўрсатишни айнан турмуш ўртоғи истамайди. «Ҳали жуда кичкина, дейдилар», — деб ёзади Зарина.

Зарина Низомиддиновага «Stories» орқали амалга оширилган мулоқот чоғида энг кўп «Болангизнинг отаси ким?» деган савол берилган. У ҳаммага бирдек «Боламнинг отаси—зўр инсон», — деб жавоб берди.

Мухлисларидан бири актрисага «Запретингиз қачон очилади?. Анча пайт дам оласиз, менимча, лекин ўша ёқ тинч, таъминот бор-ку», — дея мурожаат қилди.

«"Запрет"га тушганимда биламиз буёғини. Ҳозирча "запрет"да эмасман. Сабаб ҳам йўқ "запрет"да бўлишимга», — дейди актриса.

Актриса янги iPhone 12 сотиб олмаслиги, қизиқиш қолмаганини маълум қилди.

«Буёғига Москвада яшайсизми ёки Тошкентга қайтасизми?» деб савол берди Заринага мухлисларидан бири.

«Кўрамиз, мен олдиндан айта олмайман, келажакда бизни нима кутаётганини билмаймиз, ахир», — дейди актриса.

Киритилди: 18:48 26.10.2020. Ўқилди: 4193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!