Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Запорожье ва Херсон вилоятларининг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларида электр ўчиб қолди

Запорожье ва Херсон вилоятларининг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларида электр ўчиб қолди

Дрон ҳужумларидан кейин Запорожье ва Херсон вилоятларининг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларида электр ўчиб қолди.

Ҳудудларнинг Москва томонидан тайинланган маъмуриятларининг хабар беришича, ҳолатга Украина дронларининг зарбаси сабаб бўлган.

Запороженинг Москва назорати остидаги қисми губернатори Евгений Балицкий матбуот хизмати берган хабарга кўра, вилоятнинг Россия назоратидаги қисми электрсиз қолган. Балицкийнинг сўзларига кўра, 3 июн тонггида вилоятда 457 та аҳоли пункти электрсиз қолган, узилишдан 600 мингдан ортиқ фойдаланувчи зарар кўрган.

Херсон вилоятининг Москва томонидан тайинланган губернатори Владимир Салдонинг хабар беришича, ҳудудда 150 та аҳоли пунктида 100 мингдан ортиқ киши электрсиз қолган.

Электр таъминоти узилишидан бироз олдин Россия мониторинг каналлари ва маҳаллий маъмуриятлар Қрим ва Херсон вилояти чегараси яқинига дрон ҳужуми амалга оширилгани ҳақида хабар берган. Бироқ, электр таъминотидаги узилишларнинг мазкур ҳужумга алоқадорлиги номаълум.

Киритилди: 14:36 03.06.2025. Ўқилди: 565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!