Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Запорожье АЭС яқинида портлашлар содир бўлгани айтилмоқда

Запорожье АЭС яқинида портлашлар содир бўлгани айтилмоқда

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) гуруҳи Запорожье АЭС участкаси яқинидаги ёрдамчи иншоотлардан бирида портлаш ва тутун чиққанини қайд этди.

Бу ҳақда агентлик бош директори Рафаэль Гросси баёнотида маълум қилинган.

Унинг сўзларига кўра, Запорожье АЭС маъмурияти вакиллари МАГАТЭга объект соат 9:00 дан бери, жумладан, дронлардан ҳам ўққа тутилгани ҳақида маълум қилган.

Баёнотда қайд этилишича, ёрдамчи иншоот Запорожье АЭС участкасидан 1200 метр узоқликда жойлашган.

"Бу ўтган ҳафталар ва ойлар ичида содир бўлган бир қатор ҳодисаларнинг сўнггиси бўлиб, бу Запорожье АЭСидаги ҳарбий можаро пайтида ядро хавфсизлигига потенциал таҳдидларни яна бир бор таъкидлайди. Атом электр станцияси яқинидаги ҳар қандай ҳужум ядро хавфсизлигига потенциал таҳдид туғдиради ва унинг олдини олиш керак", - дея таъкидлади Гросси ёзма баёнотида.

Киритилди: 10:15 03.08.2025. Ўқилди: 596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!