«Росатом» раҳбари Алексей Лихачевнинг билдиришича, ҳодиса 15 июл куни Запорижжя АЭС саноат ҳудуди чегараси яқинида содир бўлган.
"Росатом" раҳбарига кўра, УҚК дрони Запорожье АЭС саноат майдончаси ва Энергодар чегарасидаги Toyota Camry автомобилига ҳужум қилган.
Россия давлат корпорацияси «Росатом»нинг маълум қилишича, Запорижжя атом электр станцияси (ЗАЭС) бош муҳандиси Александр Яковлев хизмат автомобилига қилинган дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган. Ҳодисада унинг ҳайдовчиси Дмитрий Филиппов ҳам вафот этган.
Компания маълумотига кўра, ҳужум натижасида бош муҳандис Александр Яковлев ва унинг ҳайдовчиси Дмитрий Филиппов воқеа жойида ҳалок бўлган.
МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси ушбу ҳодисани қоралади, деб хабар берди агентлик.
Шундан сўнг Алексей Лихачев Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА)ни ҳодисага нисбатан «тезкор, аниқ ва қатъий муносабат» билдиришга чақирди.