Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Зангиоталик кўчада қолган 9 ёшли болакайни мактабга қабул қилишди

A A A
Зангиоталик кўчада қолган 9 ёшли болакайни мактабга қабул қилишди

9 ёшли Бахтиёр Омонов онаси билан бошпанасиз қолган. Она-бола Тошкент шаҳрининг Сергели тумани билан Тошкент вилоятининг Зангиота тумани кесишадиган катта йўл ёқасида майда-чуйда (писта, қурут, яхна ичимликлар) сотиб кун кўради.

Халқ таълими вазирлигининг xabar.uz сайтига маълум қилишларича, ушбу муаммо Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилган ва бугуннинг ўзида ижобий ҳал этилган.

«Тўққиз ёшли Омонов Бахтиёр Зангиота туманидаги 33-сонли мактабнинг 2-синфига қабул қилинди. Ўқувчини таълим муассасасига қабул қилишда зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш учун туман ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясига ариза билан мурожаат қилинди.

Ҳозир Бахтиёр тенгдошлари билан бирга таълим олмоқда, янги муҳитга мослашиш ҳамда қолдирилган мавзуларни ўзлаштиришда унга мактаб психологи ва синф раҳбари яқиндан ёрдам бермоқда. Шу ўринда, вазирлик томонидан барча ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари раҳбарларига 7 ёшга тўлган ҳар бир бола Конституциямиз билан кафотланган бепул таълим олишга ҳақли экани ва бу ҳуқуқни таъминлашда барча даражадаги раҳбарлар шахсан масъул экани яна бир бор эслатилди», — дейилади вазирлик маълумотида.

8 май куни Facebookдаги ижтимоий гурҳ вакиллари ушбу холатни ўрганиш ҳамда Меҳринисо Омонова ва унинг боласига ёрдам ериш учун улар билан кўришиб ижтимойи тармоқ орқали фойдаланувчиларга мурожаат этган. 

Manba: uz24.uz

Киритилди: 06:25 13.05.2018. Ўқилди: 1212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар