Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Зангиота туманида ер қонунчилиги бузилган ҳолат аниқланди.
✅Аниқланишича, 2016-йилда фермер хўжалигига ижарага берилган 2,0 гектар суғориладиган ер майдони давлат захирасига қайтарилмасдан туриб, туман ҳокимининг 2019-йилги тегишли қарори асос қилиниб ушбу ерда қурилиш ишлари бошланган.
2024-йилда бу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукми асосида чора кўрилган. Бироқ, бугунги кунда қурилиш ишлари яна давом эттирилгани аниқланиб, яна жиноят иши очилди.
✅Ҳолат бўйича Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси томонидан тўпланган маълумотлар прокуратура органларига юборилиб, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.