Бугун 2 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Юз берган йирик ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди

Юз берган йирик ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди

Покистон шарқидаги Панжоб провинциясининг Жанг туманида автобус ҳалокатида 14 киши ҳалок бўлди, 29 киши яраланди.

Бу ҳақда полицияга таяниб, The Express Tribune нашри хабар берди.

Автобусда университет талабалари Лаҳордаги спорт мусобақасига кетаётган бўлган.

"Тракторни қувиб ўтмоқчи бўлган микроавтобус қарши йўлга чиқиб, автобусга бориб урилган. Тўқнашув натижасида 9 киши бир зумда вафот этган, яна беш киши кейинроқ касалхонада вафот этган. Жароҳатланган 29 кишидан 3 нафарининг аҳволи оғир", - дея маълум қилди полиция.

Киритилди: Бугун 09:25. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!