Бугун 2 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

"Манчестер Сити" дуранг ўйнади (видео)

"Манчестер Сити" дуранг ўйнади (видео)

Англия чемпионатининг 19-турида "Сандерленд" ўз майдонида "Манчестер Сити" билан дуранг ўйнади - 0:0.

Мезбонлар рақиб дарвозасига 10 та, меҳмонлар 14 та зарба йўллади.

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ушбу баҳсда захирада қолдирилди.

"Сандерленд" кетма-кет тўртта ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти (битта ғалаба ва учта дуранг). У АПЛ турнир жадвалида 19 ўйиндан кейин 29 очко билан еттинчи ўринда бормоқда. "Манчестер Сити" барча турнирлар доирасидаги кетма-кет саккизта ғалабадан иборат сериясига барҳам берди ва иккинчи ўринда бормоқда (19 ўйиндан кейин 41 очко).

20-турда "Сандерленд" 4 январь куни "Тоттенхэм" меҳмони бўлади. "Манчестер Сити" шу куни "Челси"ни қабул қилади.

Сандерленд - Манчестер Сити - 0:0

Сандерленд: Руфс, Альдерете, Мукьеле, Киркин, Хьюм, Гертрейда, Джака, Ле Фе, Адингра (Мандл, 72), Майенда, Бробби (Изидор, 58)

Манчестер Сити: Доннарумма, Рубен Диаш, Аке, О`Райли (Гвардиол, 57), Матеус Нунес, Гонсалес (Родри, 46), Фоден, Бернарду Силва (Рейндерс, 86), Шерки, Савио (Доку, 52), Холанн

Огоҳлантиришлар: Адингра, 45 - Аке, 77

Киритилди: Бугун 09:01. Ўқилди: 307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!