Бугун 2 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Нью-Йорк тарихидаги илк мусулмон мэр қасамёд қабул қилди ва маросимда Қуръондан фойдаланилди

Нью-Йорк тарихидаги илк мусулмон мэр қасамёд қабул қилди ва маросимда Қуръондан фойдаланилди

Демократ Зоҳран Мамдани Нью-Йорк шаҳрининг янги мэри сифатида расман қасамёд қилди. Тантаналарни ўз ичига олган инаугурация маросими пайшанба куни шаҳар ҳокимиятида бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Маросим Манхэттендаги яқинидаги Old City Hall метро бекатида якка тартибда ўтказилди. Мамдани Нью-Йорк шаҳрининг биринчи мусулмон мэри бўлди ва маросимда Қуръондан фойдаланилди.

Нью-Йорк мэри сайлови 2025 йил 4 ноябрда бўлиб ўтганди.

Киритилди: Бугун 09:15. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!