Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

"ЮВТ Аэро" авиакомпанияси Қозондан Тошкентга парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

"ЮВТ Аэро" авиакомпанияси Қозондан Тошкентга парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

"ЮВТ Аэро" авиакомпанияси Татаристон пойтахтини Тошкент билан боғлайди. Авиакомпания 4 августдан мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширишни бошлайди.

Парвозлар ҳафтада бир марта якшанба кунлари Канадада ишлаб чиқарилган, 50 ўринли Бомбардиер CRJ-200 самолётларида амалга оширилади. Парвоз 3 соатдан сал кўпроқ вақт давом этади.

Эслатиб ўтамиз, "ЮВТ Аэро" Ўзбекистонга парвозларни 2023 йил сентябридан бошлаб амалга ошириб келмоқда. Авиакомпания Қозондан Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўйган, парвозлар ҳафтада бир марта шанба кунлари амалга оширилади.

"ЮВТ Аэро" 2015 йилда ташкил этилган Россиянинг минтақавий авиакомпанияси бўлиб, бош қароргоҳи Бугулма шаҳрида жойлашган. Татаристон шаҳарларидан мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширади. Авиакомпания қароргоҳи Қозон аэропортида ҳам жойлашган.

Киритилди: 16:50 12.07.2024. Ўқилди: 989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!