Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Москвада полициячи машинасида ўзбекистонлик болани босиб кетди

Москвада полициячи машинасида ўзбекистонлик болани босиб кетди

Россиянинг Москва области давлат йўл инспекцияси (ГИБДД) ходимлари Ступино районида уч нафар бола жароҳат олган ЙТҲ сабабларини аниқламоқда. Россия матбуотига кўра, жароҳатланган болаларнинг икки нафари тожикистонлик, учинчиси эса ўзбекистонлик.

Ҳодиса 13 сентябр куни кечқурун Ступино районидаги Михнево қишлоғида содир бўлган.

«Дастлабки маълумотларга кўра, «Омода» русумли автомашинани бошқараётган 1997 йилда туғилган ҳайдовчи катталар ҳамроҳлигисиз пиёдалар ўтиш жойидан ташқарида йўл қисмини кесиб ўтаётган 2017, 2018 ва 2019 йилларда туғилган уч нафар вояга етмаган болани уриб юборган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган болалар тиббий муассасага етказилди», дейилади Россия ИИВ Москва области бўйича Бош бошқармаси хабарида.

Аниқланишича, ҳайдовчи Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва области бўйича бош бошқармаси йўл полицияси бўлимларидан бирининг ходими бўлиб, воқеа содир бўлган пайтда ҳушёр бўлган.

«Московский комсомолец» ёзганидек, 4 ва 7 ёшли тожикистонлик икки ака-ука ва 5 ёшли ўзбекистонлик машина ғилдираклари остида қолган. Уларнинг барчаси оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Қайд қилинишича, жабрланган тожикистонликларнинг ота-онаси мигрантлар: отаси ишсиз, онаси кассир бўлиб ишлайди. Ўзбекистонлик боланинг отаси ҳам ишсиз экани таъкидланган.

Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:50 16.09.2024. Ўқилди: 2573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!