Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

"Ювентус" ва Роналдунинг суди келаси йилга қолдирилди

"Ювентус" ва Роналдунинг суди келаси йилга қолдирилди

"Ювентус"нинг Криштиану Роналдуга 9,8 миллион евро тўлаши билан боғлиқ суд жараёни 2025 йилда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи Турин клуби билан яширин келишувга эга бўлиб, коронавирус пандемияси вақтида «Ювентус»дан маошларни ундириш пайтида қийинчиликка дуч келди.

Кейинроқ Роналду судга мурожаат қилиб, клубнинг унга 19,9 миллион евро ўтказиб беришини талаб қилди.

Жараён натижасида туринликлар ўзларининг собиқ футболчисига инфляцияни ҳисобга олган ҳолда 9,77 миллион евро тўлаб бериши белгиланди. “Ювентус” бу қарор устидан апелляция берди.

Маълум бўлишича, Меҳнат суди томонлар ўртасидаги суд мажлисини 2025 йилнинг мартига тайинлаган.

Бу вақтда суд клубнинг апелляциясини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик ҳақида қарор қабул қилиши керак.

Киритилди: 22:55 19.10.2024. Ўқилди: 592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!