Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Юришингизга қараб саломатлигингизга ташхис қўямиз!

Юришингизга қараб саломатлигингизга ташхис қўямиз!

Инсоннинг юриши, хатти-ҳаракатидаги нуқсонни энг қиммат ва чиройли кўйлак ҳам яшира олмайди. Ундаги ўзгаришлар мавжуд касалликларга, бузилишларга ишора қилиши мумкин.

Юриш – биокимёвий жараён бўлиб, унда мушак, бўғим ва суяклардан тортиб асаб тизимигача иштирок этади. Бу яхлит тизимда қандайдир бир бузилиш бўлса ҳам юриш ҳолатига таъсир кўрсатади.

“Ўрдак” юриш. Бу ҳолатда инсон бор оғирлигини бир оёқдан иккинчисига ташлаб-ташлаб юради. Бундай юриш одатда, тос-сон соҳасидаги синиш-чиқишларда кузатилади. “Ўрдак” юришда одам оғриқли соҳани эҳтиётлайди ва иложи борича соғлом оёғи билан юришга ҳаракат қилади. 

“Циркул” юриш. Одам юраётган вақтида тиззаларини букмайди. Тизза бўғимларидаги оғриқ сабаб у секин-аста юришга одатланиб қолади. Артроз ёки тизза суякларининг қийшайиши одатда оёқларнинг циркулнинг икки “оёқчаларига” ўхшаб тикка бўлиб қотиб қолишига сабаб бўлади.

Майда-майда қадамлар. Бундай юришни тасвирлаш учун баланд пошнали пойабзал кийган аёлларни кўз олдига келтириш кифоя. Аммо баъзида майда қадамларга пошнали оёқ кийимнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ: оёқ бармоқлари суякларининг қийшайиши одатда бунга асосий “айбдор” ҳисобланади. Шунингдек, мигрен каби кучли бош оғриғи, остеохондроздан азият чекаётганлар одатда майда қадам ташлаб юришади.

Букчайиб юриш. Оёқларни ярим букканча, олдга эгилиб юриш кўпинча Паркинсон (ҳаракатлантирувчи асаб ҳужайралари, нейронларнинг ҳалок бўлиши билан ривожланади) касаллигидан дарак беради.

Асабий қадамлар. Баъзида асаби чатоқ инсонларни унинг юришига қараб ҳам билиб олса бўлади. Невроздан азият чекувчи инсонлар одатда шу йўсинда юради. Қўлларни кам ҳаракатлантириб, тўхтаб-тўхтаб юриш жиддий руҳий касалликларга ишора қилиши мумкин.

Қоронғуда юра олмаслик. Ёруғлик кам жойда ҳаркатланишга қийналиш таянч-ҳаракат тизимидаги бузилишларга, чайқалганча юриш эса мия фаолиятидаги издан чиқишларга ишора қилади.

Беқарор юриш. Оёқларда қон айланишнинг бузилиши, варикоз, қандли диабет ва атеросклерозда инсон беқарор қадам ташлайди. 

Титроқ қадамлар. Ишончсиз, титраганча қадам ташлаш бош мия фаолиятидаги бузилишларга ишора қилади. Ёши катта инсонлардаги бўғим касалликларида ҳам титроқ қадамлар кўзга ташланади.

Киритилди: 15:46 03.11.2019. Ўқилди: 3838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!