Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Актёр Умид Иргашев билан “ЮРАКЛАР ЖАНГИ” сериали хақида интервью

Актёр Умид Иргашев билан “ЮРАКЛАР ЖАНГИ” сериали хақида интервью

1. Одатда роль ижро этганингизда, нималарга аҳамият берган ҳолда рози бўласиз?

Одатда роль танлашдан олдин, ўша ўзимга таклиф қилинаётган ролни ўзимнинг эътиқодимга ва қарашларимга қанчалик мос келишига аҳамият бераман. Ўз эътиқодим ва қарашларимга тескари бўлган ролни ижро қилишга рози бўлмайман.

“ЮРАКЛАР ЖАНГИ” сериали бўйича интервью

2. “Юраклар жанги” сериалидаги ролингизни, айнан қайси жиҳати учун рози бўлгансиз?

Бу ролга рози бўлишимнинг сабаби, унда бугунги кунда айрим оилаларда юз бераётган воқеалар, ҳар хил келишмовчиликлар мавзуси олиб чиқилганлиги, менда жуда ҳам қизиқиш уйғотган. Шунинг учун рози бўлганман. Ундан ташқари, актёрлар жамоаси, режиссёр ҳам менга маъқул бўлган.

 

3. “Юраклар жанги” сериалидаги қаҳрамонингизни қайси жиҳатлари, сизга яқин?

Қаҳрамонимнинг сабр қилиши, ҳар қандай вазиятларда ўзини тутиб тура олиши менга яқин, деб ҳисоблайман.

“ЮРАКЛАР ЖАНГИ” сериали бўйича интервью

4. Юраклар жанги” сериалидаги қаҳрамонингизни қайси жиҳатлари ҳаётда, сизнинг характерингизга тескари?

Ҳаётда ҳам сабрли бўлганим билан, лекин сал тезроқ ҳаракат қилишни яхши кўраман. Баъзи вазиятларда тезроқ чиқиб кетишга, айниқса “форс-мажор” вазиятлардан тезкорлик билан чиқишга ҳаракат қиламан. Сериалда эса, қаҳрамонимнинг ўйлаб иш қилишлари яхшию лекин, жуда ҳам кўп ўйлайди-да. Шу жойлари менга ҳаётда сал тескарироқ.  

 

5. Бу сериалдаги қайси эпизодда роль ижро қилишга қийналгансиз?

Сериалдаги ижро қилишга энг қийналган жойим, бу актриса Райҳон Уласенова билан севги саҳнасини ижро этишга жуда қийналганман. Сабаби, ундай севги саҳнасида партнёрингизни ҳис қилиб туришингиз керак, роль ижро қилаётган вақтда қаҳрамонни севиб қолиш кераклигини, актёрлик маҳоратидан дарс олганимда ўргатишган. Ана шу жиҳат менга ҳалақит берди, чунки, партнёримни севиб қололмадим.

“ЮРАКЛАР ЖАНГИ” сериали бўйича интервью

6. Шу сериалдаги қаҳрамонингиз ўрнида бўлиб қолсам, деган фикр хаёлингизга келганми?

Йўқ, менда бундай фикру хаёл бўлмаган.

 

7. Партнёрингиз Райҳон Уласенова билан роль ижро қилиш қандай бўлди? Ҳар ҳолда профессионал актриса.

Райҳон Уласенова чиндан ҳам профессионал актриса. Райҳон Уласенованинг ижро маҳоратини олдида, меники кучсизроқ албатта. Шу тарафлама, партнёрим билан роль ижро қилишда қийналдим. Шунингдек, партнёрни ҳис қилишга келганда ҳам, юқорида ўзим айтиб ўтган жиҳатлар тарафлама, қийинроқ бўлди.

“ЮРАКЛАР ЖАНГИ” сериали бўйича интервью

8. Юраклар жанги” сериалини ўзингиз тўлиқ кўрдингизми?

Ҳа, биринчи қисмдан бошлаб, охирги қисмгача қолдирмай кўрдим.

 

9. Ўзингизни экранда кўриб, қайси камчиликларингизни сезасиз?

(кулади) Менимча, шу семизлигим бўлса керак.

“ЮРАКЛАР ЖАНГИ” сериали бўйича интервью

10. Қайсидир машҳур актёрга тақлид қилганмисиз?

Йўқ! Ҳеч кимга тақлид қилмаганман.

 

11. Қайси актёрнинг мухлисисиз? Ёки ижоди ёқади?

Ҳолливуд актёри Уилл Смитни мухлисиман. У жуда ҳам иқтидорли ва маҳоратли актёр, деб ҳисоблайман.

 

12. Ҳозирги кунда нималар бандсиз?

Ҳозирда бир неча таклифлар бор. Уларнинг ичида Туркия билан ҳамкорликда суратга олинадиган бир лойиҳа менга ёқиб турибди. Балки, шунда роль ижро қилишим мумкин. Ҳамма юртдошларимга, мухлисларга омад, сиҳат-саломатлик тилайман!

Актёр Умид Иргашевнинг "wikipedia"да саҳифаси: https://en.wikipedia.org/wiki/Umid_Irgashev

Киритилди: 15:45 01.05.2021. Ўқилди: 5589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!