Мазкур ҳужжатда қуйидагилар юрак-қон томир касалликларини олдини олишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
📌бирламчи тиббиёт муассасалари томонидан даврий тиббий кўрикларни йўлга қўйиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш;
📌эҳтиёжманд аҳоли қатламларини зарур дори воситалари билан бепул таъминлаш;
📌ҳудудларда кўрсатилаётган юқори технологик, каминвазив кардиологик ҳамда кардиожарроҳлик тиббий хизматлар кўламини ошириш;
📌бирламчи бўғиндаги мутахассисларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш ва салоҳиятини ошириш, соҳада илм-фанни тараққий эттириш;
📌юрак-қон томир касалликлари бўлган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини рақамлаштириш.
Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу қарорнинг батафсил шарҳи билан танишишингиз мумкин.