Бугун 30 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди

Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди

Санэпидқўмита ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиология соҳасида олиб борилаётган рақамлаштириш ишлари ҳақида гапириб берди.

Унинг таъкидлашича, анъанавий ахборот алмашиниш тизими орқали маълумотларни йиғилиши, қайта ишланиши ва жавоб чораларининг жойларга кўрсатма орқали етказилиши 12 соатдан 48 соатгача вақтни эгаллайди. Юқумли касалликка чалинган бир нафар бемор бу вақт ичида камида 2-3 нафар соғлом одам билан мулоқот қилади, оқибатда ушбу соғлом шахсларни касалликнинг яширин даври муддати давомида тиббий назоратга олиш ва карантин чораларини белгилашга зарурат туғилади.

"Юқумли касалликлар электрон мониторингида эса ахборотни тезкор ва сифатли ахборотлар етказилиши таъминланади бу эса юқумли ва ўта хавфли юқумли касалликларни ўз вақтида бартараф этиш ва тарқалиб кетишини олдини олишга хизмат қилади", дейди Мафтуна Саидова.

Қўшимча қилинишича, Электрон вакцина логистикасини бошқариш тизими ишга туширилган. Бу вакциналарни вилоятларга юбориш, вилоятлардан туманларга, туманлардан эса даволаш-профилактика муассасаларига вакциналарни сифатли ва совуқлик занжирига риоя қилган ҳолда етказилишини кузатишга имкон беради

Яна бир электрон тизим — Лаборатория ахборот тизимда беморлар ҳақидаги маълумотлар уларнинг ёши, жинсига қараб мониторинг қилинади.

Афзалликлари:

  • қоғоздан воз кечилади;
  • маълумотларнинг ташқарига чиқиб кетишини олди олинади;
  • намуна текширувга келган кундан, жавоби чиқишгача вақт қисқаради;
  • жавобни жойига етказиш тезлашади.
Киритилди: Бугун 10:12. Ўқилди: 190 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!