Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонлар бўйича давлат кадастр объектларининг геоахборот базаси шакллантирилди

A A A
Йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонлар бўйича давлат кадастр объектларининг геоахборот базаси шакллантирилди

Бугун, 28 май куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА)да Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифинг Экология вазирлиги тизимида ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш ва кадастрни юритиш йўналишида амалга оширилаётган ишларга бағишланди.

Таъкидлаш жоизки, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва тизим ташкилотларида рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, белгиланмаган жойларга чиқинди ташланишининг олдини олиш мақсадида республика бўйича 200 га яқин замонавий видеокамералар ўрнатилиб, вазирликнинг «Ситуацион марказ»ида доимий назорат йўлга қўйилди. Экологияга оид масалаларни кенг ёритиш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш мақсадида «Экология портали» ахборот тизими gov.uz.eco – вазирликнинг веб-сайти ишга туширилди. Янги экилган дарахт ва буталарни мониторинг қилиш, ноқонуний кесилишининг олдини олиш мақсадида «Яшил макон» ягона электрон ахборот тизими — yashilmakon.eco яратилди.

Шунингдек, экология соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида идоралараро интеграциялашган махсус платмормалар ишлаб чиқилди. Жумладан, маиший чиқиндилар учун мажбурий тўловларни ундиришда замонавий технологиялар кўмагида ekopay.uz тизими жорий этилди. Қолаверса, давлат экологик экспертизаси жараёнида ҳужжатларни электрон қабул қилиш, хулосалар бериш бўйича eco-service.uz тизими ишга туширилди. Атроф-табиий муҳит давлат мониторингининг ягона геоахборот маълумотлар базаси — gis.uznature.uz тизими яратилди. Тегишли вазирлик ва идоралар билан тизим интеграция қилинди.

Чиқиндиларни бошқариш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, сув муҳофаза зоналари, ўрмон фонди ерларида ноқонуний қурилмаларни мониторинг қилиб бориш мақсадида «Ўзбеккосмос» агентлиги билан ҳамкорликда gis.uzspace.uz платформаси яратилди. Вазирлик фаолиятининг тезкор ва шаффофлигини таъминлаш, аҳоли, тадбиркорлик субъектлари билан электрон ҳамкорлик самарадорлигини ошириш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (ЯИДХП) 10 турдаги давлат хизмати кўрсатилмоқда.

Ҳозирги кунда Экология вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, чиқиндиларни утилизация қилиш жойлари давлат кадастрлари юритиб келинмоқда. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг ҳисоби, мониторинги ва кадастрини юритиш ва маълумотлар базасини шакллантиришда фойдаланиш учун ягона классификатор ишлаб чиқилди.

«Биохилмахилликни муҳофаза қилиш бўйича ахборотни бошқариш тизими» – bcims.uznature.uz геопортали яратилди. Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари ягона тизими – map.geoportal.uz геопортали билан интеграция қилинди. Бу борада маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида мутахассислар замонавий учувчисиз учиш аппаратлари билан таъминланди. Ушбу махсус платформалардан олинган тегишли маълумотлар очиқ маълумотлар порталида доимий эълон қилиб борилмоқда.

Йўқолиб кетаётган доривор, озуқабоп, техник, манзарали ўсимликлар, табиий яйловлар ва пичанзорларга оид жами 591 турдаги ўсимликлар бўйича давлат кадастр объектларининг геоахборот базаси шакллантирилди. Йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар, ўрмон хўжалиги зараркунанда жониворлари, тегишли тартибда овланадиган ҳайвонлар ва балиқларга оид жами 250 турдаги ҳайвонлар мавжуд бўлган давлат кадастр объектларининг, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри бўйича 430 та объектнинг, чиқиндиларни утилизация қилиш жойлари давлат кадастрининг 411 та объектлари бўйича геоахборот базалари яратилди.

Келгусида экология соҳасида хизматларни сифатли олиб бориш мақсадида:

— «Ситуацион марказ»и фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади;

— ягона геоахбарот маълумотлар базасини юритиш, республикадаги экологик вазиятни баҳолаш ва прогноз қилиш учун ягона мониторинг тизими ишга туширилади;

— вазирликнинг мавжуд йўналишларини рақамлаштиришда жами 8 та ахборот тизимлари жорий этилади;

— электрон ҳукуматни ривожлантириш мақсадида Вазирлик томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари аҳоли учун соддалаштирилади;

— тизимда меҳнат қилаётган 1000 нафардан зиёд ходимларнинг IТ соҳасидаги билим ва малакалари оширилади. 20 нафар ходим халқаро таълим платформалари орқали ўқитилади

Киритилди: 23:11 28.05.2024. Ўқилди: 3012 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!