Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Юнусободдаги фожиа вақтида «Ўзбекистон 24» телеканали нега томошабин бўлиб ўтирибди?

A A A
Юнусободдаги фожиа вақтида «Ўзбекистон 24» телеканали нега томошабин бўлиб ўтирибди?

Тошкент метрополитенининг «Юнусобод» йўлида 18 декабрь куни юз берган авария оқибатида камида беш киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Жамоатчилик вакиллари ушбу воқеага фаол муносабат билдирмоқда. Хусусан, Telegram’даги «Холис фикр» канали муаллифи бутун мамлакатнинг диққати қаратилган ушбу воқеани мамлакатнинг бош янгиликлар телеканали — «Ўзбекистон 24» эътиборсиз қолдирганини таъкидлаган.

 

Ҳаммани қайғуга солган бу кўнгилсиз ҳодисага давлат телеканаллари негадир эътибор қаратгиси келмаяпти. «Ўзбекистон 24»нинг салкам бир соат давом этган «Ахборот»ида ҳам воқеа ҳақида лом-мим дейилмади. Ҳаром ичакдай чўзилган дастур байрамолди ярмаркалардаги арзонлаштирилган маҳсулотлар сотилаётганига бағишланган сюжет билан якунланди.

Туну-кун ахборот узатишга ихтисослашган телеканал жамоасининг нега метро қурилишидаги бахтсиз ҳодисани ёритишга журъати етмаяпти? Нима учун ақалли улар ҳукумат фармойишивазирлик ва идораларнинг расмий хабарларини беришни ҳам ўзларига эп кўрмаяпти? Телеканалнинг бир четда томошабин бўлиб ўтиришининг сабаби нимада экан?

«Холис фикр» Telegram-канали

Маълумот учун, УзрепортСевимли, «Ёшлар» телеканаллари воқеа жойидан репортажлар тайёрлади. Узрепорт ва Севимли мухбирлари ҳодиса жойидаги расмийлардан авария ҳақида ахборот ололмаганини маълум қилган.

Киритилди: 11:31 19.12.2019. Ўқилди: 5821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!