Бугун, 14 июль соат 07:39 да Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ахмад Дониш кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш цехларининг бирида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:44 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.